Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳукумат делегациясидан иборат делегация устувор йўналишларда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида Миср Араб Республикасида бўлиб турибди.
Ташриф давомида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси вакиллари машҳур жаҳон брендларига ўз маҳсулотларини етказиб берувчи Миср компаниялари – тайёр кийим-кеча ишлаб чиқарувчилари – «Lotus Garments», «El Rehab Co», «Eye of Ra», сочиқ маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи – «Jacquar Dina», уй текстили ишлаб чиқарувчи – «AlFattal» ва гилам маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи – «Oriental Weavers» раҳбарияти билан учрашувлар ўтказди.
Муҳокамалар натижасида, ўзбек ва миср томонлари тўқимачилик соҳасида ҳамкордикни янада кучайтириш, Қоҳирада ўзбек тўқимачилик шоу-румини очиш истагини билдиришди. Шунингдек, миср тўқимачилари Ўзбекистондан хам ашё етказиб бериш (бундан, ҳар ой 1,5 миллион долларлик ип-калава импорти), ишлаб чиқариш қувватларининг бир қисмини Ўзбекистонга кўчириш имкониятларида қизиқишларини билдирди. Иккитомонлама лойиҳаларни амалга оширишда “Ўзтўқимачиликсаноат” ва «El Rehab Co» компанияси орасида Меморандум имзолаш бўйича келишувга эришилди.
Учрашувлар натижасида, томонлар Миср делегацияснинг 2023-йилнинг март-апрель ойларида Ўзбекистонга ташрифи бўйича келишиб олдилар.




