МТО Газ-кимё мажмуаси ва “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
Ўзбекистон Республикасининг стратегияси қўшимча қийматга эга маҳсулотлар – газлама, кийим-кечак, гилам маҳсулотлари ва бошқалар ишлаб чиқарадиган кўплаб янги тўқимачилик тармоқлари ва фабрикаларини яратишга қаратилган.
Соҳани нафақат маҳсулот турларини кенгайтириш, балки республика учун анъанавий пахта ўрнини босувчи маҳсулот топиш учун мўлжалланган зарур ва сифатли хом ашё билан таъминлаш тармоқ учун муҳим масаладир. Бу масалани ҳал қилиш билан “Ўзтўқимачиликсаноат” компанияси шуғулланмоқда.
МТО Газ-кимё мажмуаси 2025 йилда ишга туширилади. У Ўзбекистонда полимер маҳсулотлари, хусусан, тўқимачилик маҳсулотлари – полиэтилентерефталат ва полипропилен бўйича энг йирик ишлаб чиқарувчига айланади.
Уюшмага қўшилиш орқали МТО ГКМ Ўзбекистондаги тўқимачилик корхоналари имкониятларини полимер толаларни хом ашё сифатида қўллаш орқали кенгайтириш бўйича комплекс дастурни таклиф этади. Ўзбекистон ички бозорига 220 минг тонна полиэтилентерефталат (тўқимачилик нави), 150 минг тонна полипропилен етказиб берилади.
Бобоқулов Садиқ Қўзибоевич, “Ўзтўқимачиликсаноат” акциядорлик жамияти Ҳудудларда тўқимачилик саноатини комплекс ривожлантириш бошқармаси бошлиғи:
“Ўзбекистон корхоналари хориждан полимер материаллар олиб киришга мажбур. Ўзбекистонда ишлаб чиқарувчининг пайдо бўлиши вазиятни ўзгартиради, соҳага янги туртки беради. Шу билан бираг янги ишлаб чиқариш қувватлари мамлакатга экспорт компонентини ўзгартириш имконини яратиб беради – хом ашё ўрнига нафақат Марказий Осиёда, балки бутун дунёда харидоргир бўлган тайёр маҳсулотлар етказиб берилади”.
Ярқулов Азизжон Анварович, МТО ГКМ молиявий директори:
“МТО Газ-кимё мажмуаси тўқимачилик саноатининг янги тармоқлари, кичик ва ўрта корхоналарни ривожлантириш учун асос бўлиб, ишлаб чиқаришни мамлакат ичида маҳаллийлаштириш имконини беради. Корхонамиз хом ашёси якуний маҳсулоти – халқ истеъмоли ва саноат товарларини яратишга ишлатилади”.
Имзолаш маросимида томонлар кенг кўламли ҳамкорлик, икки томонлама алоқаларни ривожлантириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси тўқимачилик саноатини ривожлантиришга кўмаклашишга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олдилар.




