Немис спорт кийимлари ишлаб чиқарувчиси Puma ўтган йили компания углерод миқдорини сезиларли даражада камайтиришни эълон қилганидан сўнг, рақамлаштириш орқали етказиб бериш занжири углерод чиқиндиларини камайтиришни мақсад қилган Zero100 компаниясига қўшилди.
Zero100 патентланган илғор ғоялар ва тадқиқотларга киришни таклиф қилади. Zero100 ўзининг ҳисоботлари ва алоқалари орқали ўз аъзоларига муҳим ташаббуслар бўйича тараққиётни тезлаштиришга ёрдам беради.
2022 йилда Puma ўзининг иқлимий мақсадларига эришиш йўлида эканлигини ва 2017 ва 2021 йиллар оралиғида ўзининг углерод чиқиндиларини 88 фоизга ва етказиб бериш занжири чиқиндиларини 12 фоизга қисқартирганини эълон қилди, гарчи компаниянинг бизнеси сезиларли даражада ўсган.
Forever Better барқарорлик стратегиясининг бир қисми сифатида Puma Париж келишуви мақсадларига ҳисса қўшиш учун илмий асосланган углеродни камайтириш мақсадини қўйди.




