2022- йилнинг дастлабки икки ойида Ўзбекистон 15 та хорижий давлатларга қиймати 45,6 млн АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 8 минг тонна трикотаж маҳсулотларини экспорт қилган.Трикотаж маҳсулотлари экспорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 8,4 млн АҚШ долларига ошган.
2022- йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон трикотаж маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган давлатлар:
Россия – 14,5 млн
Қирғиз Р. – 14,2 млн
Италия – 8,6 млн
Украина – 2,8 млн АҚШ доллари
2022- йилнинг икки ойида трикотаж маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган ҳудудлар:
Тошкент шаҳри – 19,1 млн
Тошкент вилояти – 9,1 млн
Андижон вилояти – 6,4 млн
Бухоро вилояти – 3 млн АҚШ доллари



