Жорий йилнинг 23 февраль куни Novastan.org – (Европанинг ягона оммавий ахборот воситаси) марказий Осиё бўйича журналистлари “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасига ташриф буюришди.
Мазкур журналистлар енгил саноат соҳасидаги амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш учун Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси хамрохлигида тўқимачилик ва тикув трикотаж корхоналарига олиб борилди. Хусусан Тошкент шаҳрида жойлашган “Global textile solution” МЧЖ (калава ип ишлаб чиқариш) ҳамда “Irodat” МЧЖ (тайёр тикув трикотаж) фабрикаларига олиб борилиб пахта хом ашёсидан тортиб тайёр маҳсулотгача ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишилди. Шу билан бирга корхоналар томонидан ишчиларга яратилган барча шарт шароитлар ҳамда корхонанинг бугунги ва келажакдаги режалари, ва қўлга киритган (OEKOTEX, BSCI, BCI ҳамда SEDEX) халқаро сертификатлари каби билан танишилди.
Корхоналарга ташрифдан сўнг “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раиси ўринбосари М.Джуманиязов билан учрашиб уюшманинг республикадаги позицияси, вазифалари ҳамда келажакдаги мақсадлари ҳақида тақдимоти билан танишишди. Учрашув сўннгида тарафлар хамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.
Маълумот учун: Novastan.org- Европанинг ягона ОАВмарказий Осиё худудидаги онлайн нашриёт маркази.Париж ва Берлинда жойлашган Novastan компанияси 2011 йилда Қирғизистон Республикаси, Бишкек шаҳрида жойлашган. 2018 йил июл ойида Франция ва Германия да оммавий ахборот воситалари уюшмаси аъзолигига олинган. 2020-йил март ойида Novastan, Франция хукумати томонидан онлайн матбуот нашриётчиси сифатида тан олинган.




