Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари- инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Ў.Умурзаковнинг Қорақалпоғистон Республикасида алоҳида ишлаш бўйича топшириғи асосида «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси томонидан Қорақалпоғистон Республикасида қувватлардан тўлиқ фойдаланилмаётган тикув-трикотаж корхоналари аниқланиб, фаолиятини тиклаш бўйича чоралар амалга оширилмоқда.
Хусусан:
Амударё туманида жойлашган «Тамара текстиль» МЧЖ корхонасини тегирмон усулида ишлаш бўйича Жиззах вилоятида жойлашган «Жиззах Тоштепа» МЧЖ корхонаси билан, шунингдек экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида Украина давлатидаги тадбиркорлар билан ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди. Ҳозирда корхона 25 та ишчи хизматчилар билан фаолиятини бошлаган бўлса, март ойида ишчилар сонини икки баробарга ошириш режалаштирилмоқда. Тахтакўпир туманида жойлашган «Тахta sheber qollari“ МЧЖ тикув-трикотаж корхонасини тегирмон усулида ишлаш бўйича Тошкент вилоятида жойлашган «Юстекс» МЧЖ корхонаси билан ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди. Ҳозирда корхона 30 та ишчи хизматчилар билан фаолиятини бошлаган бўлса, март ойида ишчилар сони 100 нафарга етказилиши режалаштирилмоқда.
Элликқалъа туманида жойлашган «Гулдурсун Нафосат» МЧЖ корхонасига Тошкент шаҳрида жойлашган «Реал текс юниформа» МЧЖ корхонаси томонидан махсус форма тикиш бўйича буюртма асосида ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган бўлиб, корхонада ҳозирги кунда ишчилар сони 38 нафарни ташкил этмоқда.
Шу билан бирга «Тўрткўл Агро Текстиль Кластер» МЧЖ, «Элликқалъа Текс» МЧЖ, «Элбек Аллаяр Ата» МЧЖ, «Акмангит Камалак» МЧЖ, «Мўйноқ Порлоқ Текстиль» ва «Платинум Мўйноқ» МЧЖ корхоналарини ҳам йирик экспортер буюртма билан таъминлаш мақсадида ҳамкорлик алоқалари ўрнатилиб, ушбу корхоналарни қисқа муддатларда ишга тушириш чоралари кўрилмоқда.
Ҳудуддаги қувватлардан тўлиқ фойдаланилмаётган тикув-трикотаж корхоналари фаолиятини ўрганиш ва уларнинг фаолиятини ривожлантириш бўйича ишлар давом этмоқда.



