“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан Республикамиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан кўп йиллик самарали меҳнати, ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаол иштироки билан юрт равнақи ва тараққиётига салмоқли ҳисса қўшаётган тўқимачилик саноати корхоналарининг энг намунали ходимларини давлат мукофотлари билан тақдирлаш юзасидан таклифлар тайёрланмоқда.
Давлат мукофотларига тавсия қилинаётган ҳар бир номзодни танлашда адолат, холислик ва қонунийликни таъминлаш ҳамда тегишли меҳнат жамоаларининг фикрини инобатга олган ҳолда, ҳар томонлама муносиб бўлган номзодларни тавсия қилишга алоҳида эътибор берилиши лозим.
Сиз раҳбарлик қилаётган корхона фаолиятига салмоқли ҳисса қўшаётган тўқимачилик ва жамоат ташкилотларининг энг намунали ходимлари номздодларини давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисида Уюшманинг Кадрлар ва таълим муассасалари билан ишлаш бошқармасига 2022 йил
20 мартгача вилоят ва туман хокимият органлари билан келишилган ҳолда номзодлар бўйича таклифларингизни йўллашингизни сўраймиз.
Маълумот учун телефонлар: (71) 202-22-44 (ички 147), 90 976 31 72
E-mail: s.odinayev@uzts.uz
Одинаев Сардор Рахимжанович
Давлат мукофотларига тавсия этиладиган ҳар бир номзод учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:
- Мукофот варақаси (рангли, А3 форматда);
- Маълумотнома (объективка, рангли);
- Тавсифнома (аннотация);
- Фуқаро паспорт нусҳаси (рангли);
- Фотосурат (9х12 хажмда, оқ фонда) – 2 дона;
- Меҳнат жамоасининг баённомасидан кўчирма;
- Соҳа корхоналаридан тавсия этилган номзодлар учун “Корхона паспорти” ва сўнгги уч йиллик кўрсаткичлар жадвали;
- Ҳужжатларнинг электрон нусхаси;
- Ҳар бир ташкилотдан 2 тадан номзод.




