🔶OSTEX Jizzax корхонаси оғир ҳудудлардан биридаги аҳоли шароитларини яхшилаб мавжуд инфраструктурани ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшмоқда
🔶Президентимизнинг чекка қишлоқ, туманларда аҳоли турмуш тарзини яхшилаш, айниқса таълим тизимини ривожлантириш ҳусусан замонавий мактабгача таълим муассасаларини, барпо этишга бўлган эътибори натижасига яққол мисол бўла олувчи МТМда энди болаларни ҳар томонлама баркамол тарбиялаш, мактабга тайёрлаш учун барча шароитлар бор.
🔶Oq Saroy Group кластери таркибидаги OSTEX Jizzax корхонаси Зомин туманида болалар боғчаси ва нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи цех фаолиятини йўлга қўйди. Бу билан корхона нафақат корхона ходимларига балки Даштаобод шахридаги барча оилаларга қулайлик яратиб берди.
🔶Oq Saroy Group бу қадам билан кластер нафақат тўқимачилик соҳаси балки ижтимоий соҳада ҳам самарали фаолият юритиб аҳолини иш ўринлари ва муносиб меҳнат шароитлари билан таъминлашга эришмоқда.




