Аввал хабар берганимиздек, юртимизда Gesamtmasche Германия трикотаж ишлаб чикарувчилар конфедерацияси Президенти Мартина Банте бошчилигида Германиялик ишбилармонлар делегацияси булиб турибди.
Делегация 1 ноябрь куни “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раиси Илхом Хайдаров билан булган учрашув чогида Узбекистонга таклиф учун миннатдорчилик билдириб, мамлакатда узгаришлар хайратланарли эканлигини таъкидлади.
Тўқимачилик технопаркида булиб утган ушбу бизнес кооперацияда давомида тарафлар Ўзбекистон тўқимачилик корхоналарининг ишлаб чиқари ва экспорт салоҳияти муҳокама қилишди. Хусусан Европа Иттифоқи давлатларига GSP+ тизимидан самарали фойдаланган ҳолда махаллий брендларни рақобатбардошлилигини оширш чоралари кўриб чиқилди.
Шунингдек делегация таркибида Triumph Holding AG, Falke, Nina Von C, Zwissler Holding AG, Mey GmbH & Co., Karl Conzelmann GmbH & Co, Bahner Strumpf GmbH каби Германия ва Австриянинг йирик корхона рахбарлари мавжуд. Шуни таъкидлаш керакки, ушбу корхоналар ўзбек тўқимачилик махсулотларини аввалдан ишлаб чиқаришда ишлатишган, ва хозирда мавжуд алоқаларни мустахкамлаш ва янги хамкорларни топиш учун ташриф буюришганини маълум қилишди.
И.Хайдаров Еврокоммиссия томонидан тақдим этилган GSP+ тизимидан самарали фойдаланишни йўлга қўйишда ва тўқимачилик маҳсулотлари экспортини жадаллаштиришда Германиялик хамкорларнинг кўмагига катта ишонч билдирди ва келгусида гигант тўқимачилик давлатлари қаторида Ўзбекистон хам ишончли хамкор бўла олишини таъкидлади.
Мартине Банте ўз ўрнида Ўзбекистон ўзининг халқаро миқёсдаги ўрнини кундан кун мустахкамлаб бораётгани ва Германиялик хамкорлар доим бу ўзгаришларни қўллаб қўвватлаши, ва мустахкам алоқаларни ўрнатишга ишонч билдирди.
Республика вилоятларида жойлашган корхоналар фаолияти билан яқиндан танишиш ҳамда экспорт ва инвестиция салохиятини ўрганиш мақсадида делегация Андижон, Наманган ва Фаргона вилоятларида жойлашган 10 дан ортик корхоналарга ташриф буюришади.







