Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 20 августдаги тадбиркорлар билан очиқ мулоқатидан сўнг қуйидаги енгилликлар жорий этилди:
- экспорт ва импорт операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун жарималар қўлланилиши ва ундирилиши 2021 йил
31 декабрга қадар тўхтатилди (ПФ-6306); - айрим турдаги хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотлар (рўйхат бўйича) божхона тўловларидан озод этилди (ПҚ-5262);
- ўн икки ой давомида 1,0 млн. доллардан ортиқ тайёр тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган корхоналарга хомашё, материаллар ва бутловчи буюмлар олиб киришда божхона тўловларини фоиз ҳисобланмаган ҳолда 120 кунга кечиктириб тўлаш имконияти берилди (ПФ-6306);
- хорижий валютада олинган кредитлар миллий валютага ўтказилганда, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкаси ошадиган, лекин 5 фоизли пунктдан кўп бўлмаган қисми учун Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси омонидан компенсация тақдим этилиши белгиланди (ПҚ-5268).
Шунингдек, 2022 йил 1 январдан:
- камерал солиқ текшируви натижалари бўйича аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар қўлланилмайди (ПФ-6307);
- тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ ҳисоботини белгиланган муддатларда тақдим этмаганлик учун молиявий санкциялар бекор қилинади (ПФ-6307);
- маҳсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёзлар 3 йилдан 10 йилгача бўлган муддатларда тўлиқ қўлланилади
(ПҚ-5243)
Шу билан бирга аввал жорий этилган енгилликлар ва қўллаб-қувватлаш амалда қилмоқда. Жумладан:
Экспортни рағбатлантириш Агентлиги томонидан:
- экспорт қилишда транспорт харажатлари сертификатлаш, тақдимотлар ва бошқа харажатлар 50 фоизгача қопланади (ПҚ 4707);
137та корхонага 21,4 млрд сўм маблағ қоплаб берилди; - экспортолди айланма маблағлар 4%да, шу жумладан йилига 20,0 млн. доллардан ортиқ бўлган корхоналарга 5,0 млн. долларгача ажратилмоқда (ПФ 6091, 6306); 89 та тўқимачилик корхонасига, 54,1 млн доллар ажратилди.
Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан:
- миллий валютадаги кредитлар 10 фоизгача; валютадаги кредитлар 5 фоизгача қопланмоқда (ПФ 6091); тўқимачилик корхоналарининг 434та ариза бўйича 135,4 млрд сўм қопланди.
Шунингдек, тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини экспорт улуши камида 60 фоизни ташкил етган корхоналар мол-мулк солиғидан озод этилиши амал қилмоқда (ПҚ 4453);
Кўзда тутилган имтиёзлар ва қўллаб-қувватлаш:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.10.2021 куни кластерлар бўйича ўтказилган видео-селекторида бўялган мато ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи ҳамда уларнинг камида 80 фоизини экспорт қилувчи кластер ва бошқа тўқимачилик корхоналарига:
- 3 йил муддатга ижтимоий солиқ ставкаси амалдаги 12 фоиз ўрнига 1 фоиз қилиб белгиланиши;
- мол-мулк солиғини 3 йилга кечиктириб тўлаш имконияти берилиши;
- ускуналар хариди учун давлат ҳисобидан молиявий ресурслар ва грантлар ажратилиши;
- экспортни қўллаб-қувватлаш учун 4-5 фоизлик, 100 млн долларга кредит линияси очилиши ва бошқа кўплаб имтиёзлар берилиши таъкидланди.



