2021 йилнинг 11 май куни “The Fashion Show Line 2021” модалар намойиши доирасида ўзбек миллий кийиниш маданияти тарғиботини ташкил этишга қаратилган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Миллий маданият ва санъат замонавий ўзбек моделерлари ва дизайнерлари ишига катта таъсир кўрсатди.Аксарият брендлар ўзларининг тўпламларида миллий мавзулардан фойдаланадилар.Бугунги кунда муҳим йўналишлардан бири ҳисобланган аёллар либосларига, замонавий мода йўналишларига миллий қадриятларимизни сингдириш, ёшларда тўғри дидни шакллантириш , виждон ва эътиқод эркинлигига қатъий амал қилган ҳолда “ўзбек миллий модаси” ни яратиш соха мутахасислари ва дизайнерларнинг билим ва махоратларига боғлик эканлиги , ушбу хусусиятлар айниқса катта долзарблик касб этаётгани тадбир иштирокчилари томонидан алоҳида қайд этилди.
17 май 2021 йили Тошкент шахрида Зарқайнар мажмуасида “Миллий анъаналар –замонавий услубда” деб номланган модалар намойиши бўлиб ўтади.”The Fashion Show Line 2021″- бу хар йили ўтказилаётган, махаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб қувватлашга ҳамда Ўзбекистоннинг миллий анъаналари ва маданиятини сақлашга қаратилган лойиҳадир.
Лойиҳанинг мақсади ёш дизайнерлар ва кийим ишлаб чиқарувчиларни бирлаштириш ва улар орасида соғлом рақобат хамда тажриба алмашишни йўлга қўйишдан иборат.Подиумда Ўзбекистоннинг таниқли дизайнерлари,ёш дизайнерлар, ишлаб чиқариш корхонаси дизайнерлари “прет-а-порте” ва “Haute couture” йўналишидаги либослар коллекциялари билан иштирок этадилар.
.”The Fashion Show Line 2021″ тадбирининг асосий ташкилотчиси “Haidallimodels” агентлиги рахбари Умидэ Хаидалли , хар бир тўпламнинг намойиши дизайнер ёки бренднинг театрлаштирилган тарихи билан бирга тақдим этилиши хамда иштирок этувчи дизайнерлар ,брендлар, режалаштирилган конкурс ва номинациялар хақида маълумот берди, шунингдек, шоу-тадбирда “Йилнинг энг яхши дизайнери” “Халқаро даражадаги энг яхши дизайнер”, “Йилнинг энг яхши бутиги” “Йилнинг энг яхши модели” ва “номинациялар бўйича ғолиблар аниқланиши ҳақида маълумот берди ”
Иштирокчилар
@shaxzoda__muxammedova -, @javhari_uz brend ,
@artfesta_wedding-, @Marga -, @to.be_style –Бренд, @lasposa & @mysignature_bride -, @tt_uzbekistan -, @womensecret_uzb , @balabala_uzbekistan, @bonito_kids, @ozoda_showroom
Ҳомийлар
Бош хомий @seg_siruba Sewing Equipment Group Ишлаб чиқариш корхонаси, @lifestylegroup.uzbekistan, @uzbpatriot.uz бренди
Ҳамкорлар
@uzbarmen , @bellarose_flowers_salon, @lelac_uz, @adelya.event, @gentlemans_mc, @laaprint, @bahrom_rasulov7, @magicstephan, @djyula, @elizaveta_shus
Бош ҳамкор ”Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ”@uztextile_association










