Мазкур фестивалнинг иккинчи куни Фарғона дизайнерлари ва ҳунармандлари томонидан яратилган миллий ва замонавий либослар кўргазмасининг очилиши билан бошланди.
Куннинг биринчи қисмида ёшлари ўртасида миллий ва замонавий андозаларни чизиш бўйича “Ёш дизайнер” танлови, “Замонавий ўзбек модаси, анъаналар ва янги дизайнлар” мавзусидаги модалар намойиши ўтказилди.
Унда сўзга чиққан Фарғона вилоят ҳокими ўринбосари С.Аминжонов сўнгги йилларда жамиятимизда хотин-қизларнинг мавқеини янада юксалтириш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш масалалари давлатимиз сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири сифатида белгиланганлигини таъкидлади.
Шу ўринда, ёшлар ўртасида миллий ва замонавий андозаларни чизиш бўйича танлов ўтказилди ҳамда «Либос – миллатнинг маданият белгиси ва «маънавият тимсоли», «Замонавий ўзбек аёлининг имиджи», «Ўзбек миллий модаси» мавзуларида дизайнер ва мутахассислари томонидан зарур тавсиялар берилди.

Жумладан, “Нафосат-2020” кўрик-танловининг Фарғона вилояти босқичи ғолиблари вилоят ҳокимлиги томонидан қимматбаҳо савғалар билан тақдирландилар.



Тадбирда тадбир иштирокчиларини вилоятимизнинг таниқли хонандалари ўз чиқишлари билан ҳушнуд этишди.




Бугунги кунда муҳим аҳамият касб этаётган аёллар либосларига миллий қадриятларимиз асосида замонавий мода йўналишларини сингдириш, бунда виждон ва эътиқод эркинлигига қатъий амал қилган ҳолда ўзбек миллий мода йўналишини шакллантириш мазкур танловнинг мақсадларидан бири ҳисобланади.
“Нафосат-2020” фестивали доирасида дизайнерлар, ёшлар ҳамда соҳа мутахассислари иштирокида ташкил этилган матбуот анжумани ўтказилди.


Хусусан, мамлакатимизда фаолият юритаётган илғор ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти тўғрисидаги «Made in Uzbekistan» номли лавҳа намойиш этилиб, дизайнерлар ва ёшлар иштирокидаги матбуот анжумани қизғин бахс мунозарага бой бўлди.



Оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блоггерлар томонидан бугунги кундаги ўзбек қизлари ва аёлларининг замонавий имиджи юзасидан қатор саволликлар берилди.
Республикадан ташриф буюрган меҳмонлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси бош маслаҳатчиси Н.Шотурсунова ва “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси Янги дизайнерлик ишланмалари жорий этиш бўлими бошлиғи К.Гулямовалар водий гавҳари бўлган Фарғонанинг дизайнерлари республикада ўзининг мустахкам ўрни ва мактабига эга эканлигини мамнуният билан таъкидлаб ўтишди.


Шунингдек, фестивал доирасида «Аёллар ва ёшлар орасида кийиниш маданияти» мавзусида семинар-тренинг ўтказилиб, унда бир қатор маҳаллий ва чет эллик мутахассислар, илғор дизайнерлар «Етакчи мутахассислар ва ўзбек дизайнерлари томонидан замонавий ўзбек аёлининг имиджи» каби бир қанча долзарб мавзулар юзасидан ўз маърузалари билан иштирок этди.
Фарғона вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-
қувватлаш бошқармаси матбуот хизмати








