Ўзбекистон ва Хитой: тўқимачилик саноатини рақамлаштиришда янги босқич
“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси вакилларининг Хитой Халқ Республикасига ташрифи доирасида “Shaoxing Huangxi Intelligent Group” компанияси раҳбарияти билан учрашув ташкил этилди. Тадбирда замонавий технологияларни жорий этиш ва ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, делегация таркибида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳамда йирик тўқимачилик корхоналари вакиллари ҳам иштирок этди.Тадбир давомида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раиси Джуманиязов Мухаммаджон Бахрамович…