Қадимий Самарқанд шаҳрида 2024 йил 8-10 сентябрь кунлари тарихда илк бор дунёдаги иккита йирик халқаро тўқимачилик федерациялари – Халқаро тўқимачилик ишлаб чиқарувчилари Федерацияси – ITMF ва Халқаро кийим-кечак Федерацияси – IAF нинг Қўшма конференцияси бўлиб ўтади.
Дунёнинг энг гўзал ва қадимий шаҳарларидан бири, тарих ва замонавийлик чорраҳаси – Самарқандда бўлиб ўтадиган ушбу оламшумул тадбирда сиз осон тарзда иштирок этишингиз мумкин.
Дунёнинг деярли барча мамлакатларидан визасиз режим, сентябрь ойидаги ёқимли об-ҳаво, Ўзбекистон қуёши остида пишган мева ва сабзавотлар мавсуми ташрифингиз ва конференциядаги иштирокингизни унутилмас воқеага айлантиради.
ITMF ва IAFнинг Қўшма конференциясига кўшма равишда, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси кўмагида, сиз бизнес-ташрифлар давомида тўқимачилик ва кийим-кечак ишлаб чиқаришлари, кўргазмаларда нафақат ўзбек, балки бошқа давлатлар маҳсулотлари билан танишиш, В2В, В2C учрашувларида алоқаларни кенгайтириш борасида ноёб имкониятга эга бўласиз.
Жаҳон тўқимачилик ҳамжамиятининг бир қисми сифатида, сиз тўқимачилик ва кийим-кечак ишлаб чиқаришнинг глобал муаммоларини ҳал қилишга ҳисса қўшасиз. Биз сизни кутмоқдамиз!