Саудия Арабистони 2030 йилгача 59 та логистика зонасини ташкил этиш ва порт сиғимини 40 млндан ортиқ контейнерга етказиш режаларини эълон қилди.
Лондонда Саудия транспорти бош бошқармаси мезбонлик қилган тадбирда транспорт ва логистика хизматлари вазири ўринбосари ва ҳокимият раиси вазифасини бажарувчи Румайҳ Ал Румайҳ қироллик 2030 йилга бориб логистика кўрсаткичлари бўйича етакчи ўнта давлат қаторига киришни мақсад қилганини айтди.
Қироллик жорий йилнинг сентябрь ойининг биринчи ҳафтасида “Яшил келажак учун инновациялар” мавзусида Денгиз саноати барқарорлиги конференциясига мезбонлик қилади.




