Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Ташқи савдо қатнашчиларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 апрелдаги 97-сонли қарори қабул қилинди.

Ушбу Фармонга кўра:

  • 2023 йил 1 апрелга қадар юқори қўшилган қийматли маҳсулотларниэкспорт қилишда ташиш харажатларини Европа Иттифоқи давлатлари бўйича – 70 фоизгача,  қўшни давлатлар бўйича – 50 фоизгача миқдорда компенсация қилишга субсидиялар тақдим этилади;
  • мувофиқликни баҳолаш органларини халқаро ILAC/IAF ташкилотларида аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қоплаб берилади.

Шунингдек, инвойс асосида экспорт қилишда олдиндан тўлов миқдори 100 фоиздан 50 фоизга камайтирилмоқда.

Фармон билан Ҳукумат комиссиясига маҳаллий экспортчи корхоналарнинг мурожаатларига асосан экспортолди ва экспорт билан боғлиқ савдо операцияларини молиялаштириш учун Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилган кредитларни қайтариш муддатини яна олти ойгача узайтириш ваколати берилмоқда.

Шу билан бирга “Божхона омбори” режимида олти ойдан кўп бўлган товарларнинг божхона расмийлаштирувида божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллашни тақиқловчи тартиб бекор қилинмоқда.

Ёшлар тадбиркорлигини янада қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, инновацион технологияларга асосланган экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш фаолиятини рағбатлантириш мақсадида Ҳукумат комиссиясининг қарорига асосан Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан уларга 500 минг АҚШ долларигача кредитлар ажратишга рухсат берилди.