Тараққиёт ва ютуқлар солномаси

1991-1994 йй. – Ўзбекистон енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича “Ўзбекенгилсаноат” уюшмасининг ташкил топган ва шаклланган. Унинг таркибига “Ўзбектўқимачилик” (32 корхона), “Ўзбеккийим” (127 корхона), “Ўзбекпойафзал” (34 корхона), “Ўзбекчинни” (3 корхона) давлат концернлари кирди.

1996-1998-йй. – саноатни ривожлантириш юзасидан қабул қилинган дастурга мувофиқ экспорт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар учун қўшимча имтиёзлар яратилди. Шунингдек, ушбу йиллар давомида Корея Республикаси, Туркия, Германия, АҚШ, Япония каби давлатлар сармояси жалб этилган ҳолда, 12 қўшма корхона ташкил этилди.

1998–1999 йй. – қўшма корхоналар сони кўпайиб, пахта толасини қайта ишлаш 169 минг тоннага етди, трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш йилига 39 миллион донадан, пайпоқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш йилига 16 миллион жуфтдан ортиқ, кийим-кечак ишлаб чиқариш пул билан ифодаланганда 3 миллиард сўмдан ортиқни ташкил этди.

2000–2003 йй. – 35 дан ортиқ инвестиция лойиҳаси амалга оширилди, жалб қилинган хорижий инвестициялар ҳажми 649,6 миллион долларни ташкил этди. 2002 йилда экспорт ҳажми 160 миллион доллардан ошди, пахта толасини мамлакатимизда қайта ишлаш ҳажми йилига қарийб 200 минг тоннага етди.

2005 йилда ҳар йили ўтказиладиган Халқаро Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик ярмаркаси билан нишонланиб, унда Ўзбекистон енгил саноат корхоналари фаол иштирокчиларига айланди.

2007 йилда “Ўзбекенгилсаноат” давлат акциядорлик компанияси ҳузурида Тўқимачилик маҳсулотлари рекламаси ва маркетинги агентлиги ташкил этилгани таъкидланди. Ҳамда, янги турдаги – уй тўқимачилик маҳсулотларининг бутун номенклатураси – дастурхон, салфеткалар, пардалар, шунингдек, ипак иплар ишлаб чиқарила бошланди.

2010 йилда энг йирик лойиҳа Ўзбекистон Республикасида етиштирилаётган пахтанинг юқори сифатини тўла акс эттирувчи “VEOLA” бренди остида жаҳон андозалари даражасидаги ихчам пахта ипларини ишлаб чиқариш бўйича “Индорама Коканд Текстиль” қўшма корхонасининг ташкил этилиши бўлди.

2011 йилда “Ўзбекенгилсаноат” ДАК қошида “Шарқ либослари” дизайн маркази ташкил этилди. Унинг фаолияти миллий анъаналар ва иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда, оммабоп замонавий кийим моделларини ишлаб чиқишни ташкил этишни такомиллаштириш, шунингдек, мамлакатимиз енгил саноат маҳсулотларини халқаро бозорларга кенг тарғиб этишга қаратилган.

2012 йилда тикувчилик-трикотаж ва пайпоқ саноатини ривожлантириш йили бўлди. “Гульрентекс”, “Барчиной”, “Инвесттекс” ва бошқа корхоналар ташкил этилди. Швейцария сармояси жалб қилинган ҳолда, Ўзбекистонда тўқимачилик машинасозлиги тикланди. Йигирув ускуналарини ишлаб чиқариш учун янги “Ритер Узбекистан” корхонаси яратилди.

2013 йил мамлакат бўйлаб 100 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилди. Ҳар бир вилоят, туман, шаҳарда 200 тадан тикув машинаси ўрнатилди. Натижада енгил саноат экспорти 827,3 миллион долларга, инвестициялар ҳажми 160,4 миллион долларга етди. Ўша йили “Ўзбекенгилсаноат” АЖ Халқаро тўқимачилик федерацияси – ITMF га қабул қилинди.

2016 йилда Ўзбекистоннинг тўқимачилик саноатини ислоҳ қилиш бошланган. Янги 2017-2021 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясининг асосий йўналишларидан бири этиб, Янги Ўзбекистон қурилишида флагман соҳа сифатида белгиланди.

2017 йилда “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг ташкил этилди, биринчи марта Тошкент шаҳрида Глобал тўқимачилик кунлари ўтказилди, 2,0 миллиард долларлик маҳсулот экспорт қилинди.

Хозирги кунга келиб, тўқимачилик саноати барқарор ишлаб чиқарувчи, энг йирик иш берувчи соҳа деб ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикасини минтақавий тўқимачилик саноати марказига айлантириш ишлари олиб борилмоқда.